
ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг чиройли голи аниқланди (ФОТО)
УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий мавсум гуруҳ босқичи якунига кўра энг чиройли гол аниқланди.
УЕФА расмий твиттери тарқатган хабарга кўра “Барселона” хавбеки Иван Ракитичнинг “Тоттенхэм” дарвозасига киритган голи мусобақа гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди.
Хорватиялик футболчи бу борада ўтказилган сўровномада Мауро Икарди ("Тоттенхэм" дарвозасига), Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед" дарвозасига) ва Усмон Дембелеларни ("Тоттенхэм" дарвозасига) ортда қолдирди.
Фикрлар