Дзюдочиларимиз Хитойдаги нуфузли мусобақада иштирок этишмоқда

  • 15 декабрь, 2018, 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Бугун Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли «Мастерс» турнири бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашишмоқда. Жумладан, -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Лутфиллаев илк жангида мўғулистонлик Болдбаатар Ганбатни мағлубиятга учратди. Энди у қозоғистонлик Елдош Сметовга қарши татамига чиқади. Ушбу вазн тоифасида иштирок этиши лозим бўлган бошқа бир спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев кеча машғулотлар чоғида жароҳат олди ва баҳсларда қатнаша олмайдиган бўлди.

-66 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этаётган Шаҳрам Аҳадов эса афсуски россиялик Якуб Шамиловга имкониятни бой бериб қўйди.

Эртага +100 кг вазн тоифасида Бекмурод Олтибоев баҳсларга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!