"Челси" футболчисини А Серия клубига ижарага берди

  • 25 июль, 2018, 20:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Марио Пашалич “Аталанта” жамоасига кўчиб ўтди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра италияликлар 23 ёшли хорватиялик футболчини кейинчалик 15 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олишган.

Маълумот учун, Пашалич “Челси” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Бироқ, у “аристократлар”нинг асосий жамоаси сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган. Хорватия терма жамоаси сафида эса 6та ўйинда иштирок этган.

Пашалич фаолияти давомида "Хайдук", "Эльче", "Монако", "Милан" ва "Спартак" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!