
Бундеслига грандига айланишни истаётган жамоа АПЛдан футболчи олмоқда
Бундеслигада ишончли ўйинлари билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган "РБ Лейпциг" жамоаси таркибини Англия премьер-лигаси футболчилари билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.
Одатда Германия клублари Англияга ўйинчи беришни маъқул кўришади ва камдан-кам вазиятларда АПЛдан футболчи олади.
Аввалига "Манчестер Сити" посбони Клаудио Бравога оғиз солган "РБ Лейпциг" раҳбарияти энди "Кристал Пэлас" вакили Вилфрид Захани олмоқчи.
Бундеслига вакили 24 ёшли футболчи учун 30 миллион фунт беришга тайёрлигини маълум қилди.
Бу футболчига "Интер" ва "Тоттенхэм" жамоалари ҳам кўз тикмоқда.
Фикрлар