
Биласизми? Сўнгги 12 йилда илк бор Эль Класикода ҳар иккала жамоа сафида бразилияликлар гол уришди
Хабарингиз бор Ла Лиганинг 10-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу куни каталонияликларнинг голларига Луис Суарес (хет-трик), Филиппе Коутиньо ҳамда Артуро Видаллар муаллифлик қилишди. Мадридликларнинг ягона жавоб тўпини эса Марсело киритди.
Эътиборли жиҳати эль класиколар тарихида сўнгги 12 йилда илк бор ҳар иккала жамоа таркибида бразилиялик футболчилар гол киритишди. Бундан ҳол сўнгги марта 2006 йилда содир бўлган ва ўшанда “Реал” таркибида Роналдо “Барселона” таркибида эса Роналдиньо рақиб дарвозаларини ишғол этишган эди.
Фикрлар