Англия футбол ассоциацияси Саутгейт билан шартномани узайтирмоқчи

  • 2 август, 2018, 12:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

Англия футбол ассоциацияси (FA) раҳбарияти Гарет Саутгейт бошчилигидаги терма жамоанинг ЖЧ-2018даги иштирокидан қониқиш ҳосил қилди.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра FA шу боис 47 ёшли англиялик мутахассисга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Унга кўра Саутгейтнинг маоши оширилади. Қайд этиш лозимки, унинг айни дамдаги йиллик маоши 2 млн фунтни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейтнинг Англия терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Мамлакат футбол раҳбарияти эса уни 2022 йилга қадар узайтирмоқчи.

Маълумотларга кўра бу борадаги музокаралар келгуси ҳафтада, аниқроғи Саутгейт таътилдан қайтгач бошланиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, айнан Саутгейт бошчилигидаги Англия узоқ йиллардан буён ўз тарихидаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди ва ЖЧ-2018 ярим финалига қадар етиб бора олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!