
"Андижон"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди
Хабарингиз бор Про-лига 35-турининг марказий баҳси Андижонда кечади. Шу куни мусобақа чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланган “Адижон” ўз майдонида шу йўлда кураш олиб бораётган ва назарий жиҳатдан ҳали имкониятга эга “Истиқлол” ўртасида кечади. Агар “бургутлар” ушбу ўйинда зафар қучишса муддатидан аввал чемпионликди нақд қилишади.
Мавсумнинг энг муҳим учрашуви олдидан андижон фан клубининг телеграмдаги саҳифасида махсус сўровнома ўтказилди. Унда мухлислар “Андижон” жамоасининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчисини аниқлашди.
Сўровнома якунларига кўра жамоа ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев 66% овоз тўплаб "Мавсумнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Жумабоев ҳисобида ҳозирча 15та гол мавжуд ва у айни дамда Про-лига тўпурари ҳисобланади.
Фикрлар