
Александр Хомяков “Машъал” билан яна 2 йилга шартномасини узайтирди
“Машъал” бош мураббийси Александр Хомяков жамоа билан яна икки йиллик келишувга имзо чекди.
Салкам тўрт йилдан буён муборакликларни бошқариб келаётган россиялик мутахассис янги мавсумни ҳам “газчилар” билан бирга ўтказади. Хомяков бошчилигида “Машъал” тўрт мавсумда Олий Лига, Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ва ПФЛ кубоги мусобоқаларида иштирок этиб, жами 130та баҳсни ўтказган. Шулардан 68тасида ғалаба қозонган, 46тасида мағлубиятга учраган. Яна 24та учрашувда муроса йўли танланган.
Александр Хомяков 2013 йилги мавсумда жамоани Олий Лигага олиб чиқиб, якунда 5-ўринни эгаллади. 2014 йилда “Машъал” жамоаси Ўзбекистон ПФЛ кубоги мусобоқасида ғолиб чиқиб, бош совринни қўлга киритди. Мутахассиснинг кўрсатган натижаларидан қониққан клуб раҳбарияти Хомяков билан яна икки йиллик келишувга эришди.
Фикрлар