Асосий мазмунга ўтиш

15 ёшли Шахинахон Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг савриндори бўлди!

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Делагациямиз ҳисобига яна битта медал қўшилди

Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳина Йигиталиева 43.12 метр натижа билан делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди.

Қайд этиш лозимки, Шаҳина Йигиталиева делегациямиз таркибидаги энг ёш спортчи ҳисобланади. Истеъдодли пара атлетимиз 2008-йил 16-октябрда таваллуд топган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ