ЖЧ-2026: "Д" гуруҳи жамоаларнинг мундиалдаги тарихи
Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади
2026 йилги Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда! Келинг, "Д" гуруҳидан жой олган жамоалар ва уларнинг мундиаллардаги тарихий натижалари билан танишиб чиқамиз.
АҚШ (12-иштирок)
Мезбонлардан бири сифатида АҚШ анча тажрибали жамоа ҳисобланади.
1930 — Ярим финалчи
1994 — Мезбон / 1/8 финал
2002 — Чорак финал (1/4)
2010, 2014, 2022 — 1/8 финал
2026 — Мезбон сифатида йўлланма олган

Парагвай (9-иштирок)
Жанубий Американинг энг барқарор вакилларидан бири.
1986, 1998, 2002 — 1/8 финал
2010 — Чорак финал (1/4)
2026 — Саралашдан муваффақиятли ўтган

Австралия (7-иштирок)
"Кенгурулар" сўнгги йилларда мундиалнинг доимий иштирокчисига айланиб улгуришди.
2006, 2022 — 1/8 финал
1974, 2010, 2014, 2018 — Гуруҳ босқичи
2026 — Саралашдан муваффақиятли ўтган

Туркия (3-иштирок)
Турклар кам иштирок этган бўлса-да, ҳар доим "сюрприз" қилишга қодир.
1954 — Гуруҳ босқичи
2002 — 3-ўрин (Бронза медали)
2026 — Саралашдан муваффақиятли ўтган

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.
Изоҳлар (0)