Златан муҳим ўйинни якунлай олмади
- 24-январ 2022, 02:04
- 0
- Футбол
"Милан" ҳужумчиси Златан Иброҳимович жароҳат олди.
Швециялик футболчи А Серия 23-тур доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади, бироқ 28-дақиқада сон мушакларидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига Олиье Жиру туширилди.
Маълумот учун, Златан жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга эришган. "Россонерилар" айни дамда 48 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ