
Зидан "Реал"га яна бир французни олиб келмоқчи
- 4-апрел 2020, 15:26
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Франциянинг "Лилль" клуби ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли франциялик футболчига шахсан “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Реал” “Ренн” клубининг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ҳам кўз остига олиб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ