"Ювентус" Уэстон Маккенни билан шартномани узайтиришга келишиб олди
- 25-феврал, 03:14
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ювентус" ва Уэстон Маккенни шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.
Янги битим 2030 йилга қадар амал қилади. "La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, томонлар шартномани келаси ҳафта бошида — "Рома"га қарши ўйиндан сўнг имзолайди.
Қайд этилишича, америкалик ярим ҳимоячининг йиллик маоши тахминан 4 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, унинг ойлиги ҳар мавсум сайин бироз ошириб борилади.
Маккенни 2020 йилдан буён "Ювентус" сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда А Серия доирасида у 25 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ