"Ювентус" ўз футболчиси билан шартномани узайтириш устида ишламоқда
- 15-феврал, 22:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. "Transfermarkt" маълумотига кўра, америкалик футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, футболчининг вакиллари маошни ҳозирги миқдоридан икки баробарга оширишни талаб қилмоқда. Айни пайтда Маккенни йилига 2,5–3 миллион евро атрофида даромад олади. Қайд этилишича, бонуслар қисми деярли ҳар доим бажарилган. Клуб эса маошни оширишга тайёр, бироқ агентлар қўяётган барча талабларни тўлиқ қондириш ниятида эмас.
Жорий мавсум А Серия доирасида 27 ёшли ярим ҳимоячи 24 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ