
Ярим финалда Ўзбекистонни мағлуб қилган Жанубий Корея Осиё ўйинлари ғолибига айланди
- 7-октябр 2023, 20:08
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Футбол бўйича Осиё ўйинларининг финал босқичи ҳам ўз ниҳоясига етди. Жанубий Корея ва Япония ўртасида бўлиб ўтган сўнгги ўйин кореяликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Учино ҳисобни очиб, японияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 26-дақиқада Ву-Ёнг имкониятларни тенглаштириб қўйди. Иккинчи тайм бошида Чо Юнг эса ғалаба голини урди.
Шу тариқа, Жанубий Корея ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ