Хушхабар! Муаттар Набиева Олимпиада рекордини ўрнатди!
- 26-июл 2021, 16:45
- Javokhir Azimov
- 4
- Олимпизм
Токио Олимпиадасида иштирок этаётган оғир атлетикачимиз Муаттар Набиева рекорди ўрнатди.
Гап шундаки, вакиламиз даст кўтариш баҳсларидаги 3-уринишида 98 кг вазнга эга тошни ўзига бўйсундирди ва рекорд соҳибасига айланди. Бу борада амалдаги натижа 97 кг вазнни ташкил этган. Набиева даст кўтариш беллашувларида пешқадам бўлиб турибди.
Айни дақиқаларда силтаб кўтариш баҳслари бошланмоқда ва ҳамюртимизда медаль учун яхшигина имконият мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ