Хорхе Цестеро: "Орзуим амалга ошди"
- 18-декабр 2025, 10:55
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хорхе Цестеро "Реал Мадрид" сафида биринчи марта ўйнади. 19 ёшли футболчи Испания Кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги "Талавера"га қарши ўйинда 86-дақиқада захирадан майдонга тушди ва ўйинда 2:3 ҳисоби қайд этилди.
"Орзуим амалга ошди. Мен ҳар доим майдонда бор кучимни сарфлашга ҳаракат қиламан. Дунёнинг энг катта клуби шарфини муносиб ҳимоя қилмоқчиман. Мен кўпчиликнинг ўйинларига қойил қоламан, лекин менга айниқса Каземиро ва Тони Кроос ёқади", деди испаниялик футболчи интервьюсида.
Маълумот учун, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувни Ла Лига доирасида "Севилья" билан ўйнайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ