
Хави: Бу футболчи Иньестага ўхшайди
- 28-феврал 2022, 10:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Барселона" бош мураббийи Хави "Атлетик"га (4:0) қарши ўйиндан кейин ўз футболчиларидан мамнун эканини айтди.
Гарчи шу куни Педри гол ёки ассистентликни амалга оширмаган бўлсада, ўйиннинг асосий юлдузи бўлди. Хави эса у ҳақда шундай фикр билдирди:
- У ўйинни қандай тушуниш, чизиқлар орасида қандай ҳаракат қилиш ва майдонда қандай жойлашиш борасида менга Иньестани эслатади. Соф истеъдод нуқтаи назаридан Педри шунчаки дунёдаги энг зўри. У ажойиб футболчи, мен бунақасини камдан-кам кўрганман.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ