Харри Кейн: "Кейинги ҳафта бу ғалабани такрорлашга ҳаракат қиламиз"
- 8-апрел, 12:21
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал" майдонида қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан мамнунлигини билдирди.
Англиялик форварднинг таъкидлашича, Мадридда натижа қайд этиш ҳар доим қийин вазифа ҳисобланади.
"Бу атрофдаги шов-шув, Мадридга сафар ва бу ердан яхши натижа олишга уриниш — ҳар доим осон эмас.
Бизда яхши имкониятлар бўлди, рақибда ҳам шундай вазиятлар учради, буни тан олиш керак. Шунга қарамай, жавоб ўйини олдидан бу ғалабадан жуда мамнун бўлишимиз мумкин", — деди Кейн.
Шунингдек, у жамоадаги ўзаро тушуниш ва боғлиқлик тобора кучайиб бораётганини таъкидлади.
"Биз бирга жуда яхши паллаларни бошдан кечирдик. Ҳозир мавсумнинг ҳал қилувчи қисми. Қанча кўп бирга ўйнаб, машқ қилсак, ҳиссиёт ва ўзаро боғлиқлик шунча кучаяди.
Биз доим хавф туғдира олишимизни ҳис қиламиз, ҳар доим гол ура олишимизга ишонамиз.
Ҳозир яхши ҳолатдамиз, лекин диққатни йўқотмаслик керак. Энди тикланиш ва кейинги ҳафта бу муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қиламиз", — деди англиялик юлдуз.