"World Boxing" кубоги. Қозоғистонда бўлиб ўтган турнирда ҳамюртларимиз 5 та медални қўлга киритди!
- 7-июл 2025, 12:58
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Остона шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилди. Унда иштирок этган Элшод Расулов бошчилигида аёллар терма жамоамиз мусобақани битта олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.
Олтин медал:
-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
Бронза медал:
-54 кг. Феруза Казакова
-75 кг. Азиза Зокирова
-80 кг. Соҳиба Рўзметова
+80 кг. Олтиной Сотимбоева
Мураббийлар: Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ