"Вердер" 40 ёшли ҳужумчиси билан шартномани узайтиради
- 18-май 2019, 20:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Вердер" клуби ҳужумчиси Клаудио Писарро янги мавсумда ҳам бременликлар сафида тўп суради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
“Биз келишувга эришдик ва тез орада шартнома имзолаймиз”, - дейилади клуб хабарида.
Эътиборлиси, бу 40 ёшли футболчи перулик футболчи учун Европа миллий чемпионатларидаги 21-мавсум бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ