U-23 Осиё кубоги. Япония Хитойни тор-мор этиб, олтин медалларни қўлга киритди
- 24-январ, 21:55
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги якунланди. Бош соврин учун финалда Япония ва Хитой терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу беллашувда “самурайлар” йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритди.
Япония терма жамоаси сафида Косэй Огура дубль қайд этди. Шунингдек, Юто Озеки ва Рюносуке Сато ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Маълумот учун, “Кунчиқар юрт” ёшлар терма жамоаси ўз тарихида учинчи бор Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди.
АFC Чемпионат U23
vs
Japan U23 won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ