
U-17 аёллар терма жамоамиз ҳалқаро мусобақадаги 2-ўйинда ҳам ғалаба қозонди
- 26-май 2022, 11:44
- 0
- Футбол
Мўғулистонда бўлиб ўтаётган ҳалқаро мусобақа доирасида Ўзбекистон U-17 аёллар терма жамоамиз малайзиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Унда вакилаларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги иккала голга ҳам Лейла Ораниёзова муаллифлик қилди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувда ҳам зафар қучди. Дастлабки баҳсда мезбон Мўғулистон терма жамоаси 8:1 ҳисобида мағлуб этилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ