
Туркия сафари олдидан Ҳасанов ҳамда Дукич "Навбаҳор" билан шартнома имзолашди
- 1-феврал 2021, 23:22
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркияда давом эттиради.
Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, мазкур сафар олдидан “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва сербиялик ёрдамчи мураббий Дражен Дукич билан учрашди ҳамда ушбу мутахассислар клуб билан шартнома имзолашди.

Клуб вице-президенти Отабек Саматовнинг sports.uzга маълум қилишича, иккала мутахассис билан келишув бир йилга мўлжалланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ