
"Турин дербиси"да "Ювентус" камбек амалга оширди
- 5-декабр 2020, 23:57
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Торино" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Турин дербиси" мақомида ўтган беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи таймда Н'кулу томонидан киритилган тўпга 77-дақиқада Маккенни жавоб беришга эришди. Бироздан сўнг, Бонуччи жамоасига ғалаба голини тақдим этди.
Ушбу натижадан сўнг, "кекса сеньора" ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва 2-поғонага кўтарилиб олди. "Торино"нинг очколари эса 6 талигича 18-ўринда қоладиган бўлди.
{game}3429050{/game}
{online}3429050{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ