
"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат футболчини сотиб юбормоқчи
- 2-сентябр 2020, 22:31
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени сотиб юбормоқчи.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли франциялик футболчига "Бавария", "Барселона", "Интер", "Пари Сен-Жермен" ва "Ювентус" клубларидан қизиқиш бор.
Ндомбеле “Тоттенхэм” тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. “Шпорлар” уни ўтган ёз 60 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ