Тўрабек Хабибуллаев икки карра Олимпияда чемпионини мусобақадан чиқариб юборди!
- 11-декабр 2025, 00:50
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 11 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.
-92 кг вазнда ҳамюртимиз Тўрабек Хабибуллаев ва кубалик икки карра Олимпияда чемпиони Хулио Сезар Ла Круз ўртасидаги жанг якунланди.
Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда Хабибуллаев 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ