Тони Кроос "Реал"да 400 талик довонни олтинчи бўлиб босиб ўтди
- 11-март 2023, 18:50
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 25-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур баҳсни Тони Кроос асосий таркибда бошлади. Кроос "Реал" Мадрид сафида барча мусобақаларда ўзининг 400-учрашувини ўтказмоқда. Германиялик хавбек "қироллик клуби" тарихида ушбу маррага эришган олтинчи легионер футболчига айланиб олди.
632 - Карим Бензема (Франция)
546 - Марсело (Бразилия)
527 - Роберто Карлос (Бразилия)
471 - Лука Модрич (Хорватия)
438 - Криштиану Роналду (Португалия)
400 - Тони Кроос (Германия)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ