Тонали ёзда "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин, "Ювентус" асосий даъвогар
- 6-феврал, 09:27
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Сандро Тонали яқинлашиб келаётган ёзда "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбага кўра, италиялик ярим ҳимоячи "Ювентус"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Таъкидланишича, бу энди оддий орзу эмас, балки амалга ошиши мумкин бўлган сценарийдир. Бироқ бундай келишув катта молиявий сарф-харажатларни талаб қилади.
Бунга сабаблардан бири — "Ньюкасл'нинг келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги эҳтимоли. Агар шундай бўлса, клуб молиявий қоидаларга риоя қилиш учун футболчиларни сотишга мажбур бўлиши мумкин.
АПЛ вакили Александр Исак билан юзага келган вазият такрорланишидан хавотирда. Ўшанда ҳужумчи ўзини сотишларини талаб қилган эди. Бироқ нашр ёзишича, клуб томонидан қўллаб-қувватланган ва ставкалар билан боғлиқ муаммолар сабаб бир неча ой майдондан четда қолган Тонали билан бундай ҳолат юз бериши эҳтимоли паст. Шунга қарамай, агар жамоа Чемпионлар лигасида иштирок этмаса, у келажаги ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.
Қайд этилишича, ёзда "Ювентус" 40–50 миллион евро атрофида маблағ тўлаш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда. Ярим ҳимоячининг маоши эса муаммо туғдирмайди.