
Тезкор! Ҳамиджон Актамов футболга қайтмоқда! Унинг навбатдаги иш жойи...
- 9-июл 2022, 19:37
- 2
- Футбол
Ҳозирда футбол мураббийлигидан узоқда юрган "Қизилқум" собиқ бош мураббийи Ҳамиджон Актамов яна ўзбек футболига қайтмоқда. SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, Про-лиганинг "Бухоро" жамоаси мутахассисга бош мураббийлик лавозимини таклиф этган.
Бухороликлар ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. Жумладан, клуб бу мавсум Про-лигада зафар қучиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни истамоқда.
Бу мақсад йўлида улар Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилган. Айни пайтда икки томон қизғин музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ