
Таэквондо WT. Феруза Содиқова жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди
- 3-июн 2023, 20:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Маҳоратли таэквондочимиз Феруза Содиқова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилмоқда. Ҳамюртимиз Боку шаҳрида ўтаётган дунё биринчилигида ҳам бронза медалини қўлга киритди.
-62 кг вазн тоифасида қатнашаётган Содиқова ярим финал жангида бразилиялик Керолайн Сантос билан жанг қилиб, имкониятни бой берди. Ушбу натижа унга бронза медали қатори жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ