
Таэквондо. Жаҳон чемпионатида яна иккита медаль нақд қилинди
- 31-июл 2022, 11:20
- Javokhir Azimov
- 0
- Олимпизм
Болгария пойтахти София шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Қувонарлиси, навбатдаги кунда вакилларимиз яна медаллар жамғаришда давом этди. Ярим финалгача етиб борган қизларимиз Мубина Бобосаидова (-44 кг) ҳамда Оминахон Камалова (-55 кг) бронза медалига эга чиқди. Шу тариқа, жамоамиз ҳисобидаги медаллар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронзани ташкил этмоқда.
Мусобақа бугун якунига етади. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ