"Сурхон" россиялик легионерининг кетганини эълон қилди
- 18-июл 2025, 13:39
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Сурхон" клуби яна бир футболчиси билан хайрлашди.
Россиялик ярим ҳимоячи Дмитрий Плетнёв бир ярим мавсум давомида “Сурхон” сафида ҳаракат қилган ва икки томоннинг ўзаро келишувига кўра жамоани тарк этди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
"Ҳамкорлик даврида Плетнёв “Сурхон” таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, “гол+пас” тизими бўйича 6 (2+4) очко жамғарди. Клубимиз Дмитрийга майдондаги фидойилиги ва профессионаллиги учун миннатдорчилик билдиради ҳамда кейинги фаолиятида омад тилайди", - дейилади расмий хабарда.
Ундан аввал эса Суннатилла Ҳамиджонов "Сурхон"ни тарк этиб, расман "Андижон" аъзосига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ