"Сурхон" легионери билан шартномани бекор қилди
- 19-июн 2025, 14:33
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Термизнинг "Сурхон" клуби россиялик легионери - Кирилл Колесниченко билан шартномани бекор қилгани маълум бўлди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Хабарда ёзилишича, россиялик футболчи Кирилл Колесниченко ўзаро келишув асосида “Сурхон” клуби билан шартномасини бекор қилди ва жамоани тарк этди. У термизликлар сафида барча мусобақаларда жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, “гол+пас” тизими бўйича 5 очко (2 та гол ва 3 та голли узатма) жамғарди.
Клуб номидан Кириллга келгуси фаолиятида омад тилаймиз ва биргаликдаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади расмий хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ