"Сурхон" легионер футболчиси билан келишувни узайтирди
- 5-январ, 17:33
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Сурхон" матбуот хизмати жамоанинг етакчиларидан бири — Жамалдин Ходжаниёзов билан шартномани 2 йилга узайтирганини эълон қилди.
Россиялик легионер “Сурхон” сафида ўтказган сўнгги 1,5 мавсум давомида тажрибали, 29 ёшли марказий ҳимоячи жамоанинг етакчиларидан бирига айланди.
У ушбу даврда 39 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг 14 тасида дарвозаси дахлсиз сақланиб қолди.
Жамалдиннинг тажрибаси, етакчилик фазилатлари ва барқарор ўйини жамоамиз учун катта аҳамиятга эга. Ишонамизки, у келгуси мавсумларда ҳам Сурхон муваффақиятлари йўлида муҳим роль ўйнаб, ёш футболчилар учун муносиб намуна бўлиб қолади, - дейилади хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ