Суперлига. "Сурхон" ишончли тарзда "Бухоро" устидан ғалаба қозонди
- 4-апрел, 21:19
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда "Сурхон" "Бухоро" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 6-дақиқада Суннатулло Абдуллажонов ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада Стефан Чинеду орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни қисқартирди. Бироқ, Чинеду биринчи тайм қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, бухороликларнинг очколари сони 10 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Суперлига
vs
Surkhon Termez won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ