Суперлига. "Пахтакор" мавсумдаги илк мағлубиятини "Навбаҳор"дан қабул қилиб олди
- 10-март, 22:46
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган яна бир марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда "Пахтакор" ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, 47-дақиқада Катулонди Кати ҳисобни очди. 65-дақиқада Руслан Жиянов пенальтидан гол уриб, орадаги фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа, "лочинлар" ўз очколарино сонини 6 тага етказиб олди. "Шерлар" ҳисобида ҳам 6 олти очко бор.
Суперлига
vs
Navbakhor won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ