Суперлига. "Насаф" "Нефтчи" очко йўқотганидан фойдалана олмади
- 8-ноябр 2025, 20:06
- Ali Ahmadxo’jayev
- 1
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Насаф" - "Машъал" учрашувида меҳмонлар камбэк авазига 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдаги голлар Шароф Муҳитдинов, 13 (1:0), Ислом Шарипов, 15 (1:1), Умар Амину, 82 (1:2) муаллифлик қилишди.
28-турдан сўнг қаршиликлар "Нефтчи"дан 2 очко ортда қолишмоқда. "Насаф" 29-турда "Пахтакор" билан ўйнаса, фарғоналиклар "Қизилқум" билан баҳс олиб боришади.
Суперлига
vs
Mash'al won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ