Суперлиганинг 2-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугунги кун доирасида учта ўйин бўлиб ўтиши белгиланган.
Унга кўра, соат 19:30'да "Навбаҳор" — "Бухоро" жамоалари ўртасидаги беллашув старт олади. Соат 19:15'да эса "Машъал" — "Локомотив" баҳси бошланади.
Шунингдек, амалдаги чемпион "Нефтчи" сафарда "Сурхон" билан куч синашади. Мазкур тўқнашув соат 19:30'да бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 6 март куни турнинг қолган 3 та учрашуви ўтказилади.