
Суперлига. "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этди
- 10-март 2024, 18:47
- 2
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, андижонликлар "Бунёдкор"га қарши ўйинларда биринчи марта зафар қучди. Бунгача ўтказилган 26 беллашувда "қалдирғочлар" 20 та ғалабани қўлга киритган. Яна 6 баҳс эса дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати эса 9 га 52 ни ташкил қиларди.
Маълумот ўрнида, "Андижон" айни пайт 4 очко билан тўплар фарқининг яхшилигига кўра жадвалда пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ