
Спорт курашлари. Лайло Собирова Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
- 30-июн 2024, 21:32
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Яккакурашлар
Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U23 Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова (-59 кг) кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, ушбу вазн тоифасидаги баҳслар айлана тизимида ўтди. 1-беллашувда Собирова қирғизистонлик Сезим Жуманазаровани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 2-баҳсда ҳиндистонлик Пушпа Ядавга 2:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгги қарама қаршиликда қозоғистонлик Гулдана Бекеш билан 5:5 ҳисоби қайд этилди. Охирги баллни Бекеш қўлга киритгани боис ғалаба қозоғистонлик спортчига насиб этди.
Якунда ҳиндистонлик Пушпа Ядав олтин, Лайло Собирова кумуш ва қозоғистонлик Гулдана Бекеш бронза медалига сазовор бўлди.