"Sofia European Open". Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 3 та медал билан якунлади
- 2-феврал, 12:08
- Javohir Malikov
- 0
- Дзюдо
Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилган "Sofia European Open" турнири якунланди.
Мусобақанинг иккинчи куни терма жамоамиз аъзоларидан Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) кумуш, Сита Кадамбаева (-52 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. Биринчи кун баҳсларида Маржона Нуруллоева (-63 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси нуфузли "Sofia European Open 2026" турнирини 3 та медал (1 та кумуш, 2 та бронза) билан якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ