Собиқ ҳакам: "Бавария"нинг голи қоида бўйича тўғри ҳисобланди"
- 8-апрел, 10:57
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде "Бавария"нинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финалидаги илк учрашувда (2:1) очган ҳисоби қоидабузарликсиз урилганини таъкидлади.
Учрашувнинг 41-дақиқасида "Реал" қанот ҳужумчиси Винисиус орқага ноаниқ узатма амалга оширди. Тўп мюнхенликлар вингери Майкл Олисенинг тирсагига тегиб, ундан жамоадошига йўналди. Натижада "Бавария" тезкор қарши ҳужум уюштириб, гол урди.
Мадридликлар ҳимоячиси Дин Хауйсен ушбу вазиятда Олисе томонидан қўл билан ўйин бўлганини таъкидлаб, ҳакамга эътироз билдирди. Бироқ бош ҳакам Майкл Оливер голни инобатга олди.
Итурральденинг фикрича, ушбу қарор тўғри бўлган.
"Хёйсен қўл билан ўйин бўйича эътироз билдирди, аммо бу ҳолат мутлақо беихтиёр содир бўлган", — деди собиқ ҳакам.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ