Симеоне: "Арбелоа жамоада кучли муҳит ярата олди"
- 22-март, 02:16
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Диего Симеоне "Реал"га қарши бўладиган ўйин олдидан Альваро Арбелоа фаолиятига баҳо берди.
22 март куни бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги Мадрид дербиси олдидан "Атлетико" бош мураббийи рақиб жамоа устозини мақтади.
"Альваро жуда яхши ишлаяпти, натижалар буни кўрсатиб турибди. У билан футболчилар ўртасида кучли бирлик ҳисси бор. Уларнинг фикрлаш тарзи ўхшаш — ўйинчилар мураббий талабларини тўлиқ қабул қилган.
Жамоа жуда яхши ўйнамоқда, бу айниқса "Манчестер Сити"га қарши ўйинда яққол кўринди. Улар шу руҳда давом этади ва ҳар доимгидек барча мусобақаларда ғалаба учун курашади", — деди Симеоне.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ