
Симеоне: 17 та гол урсам ҳам Аргентина терма жамоасига чақиришмади
- 25-сентябр 2022, 08:00
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
"Наполи" ҳужумчиси Жованни Симеоне Аргентина терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишини исташини айтди.
“Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасининг бир қисми бўлишни хоҳлардим, лекин А Серияда 17 та гол урганимга қарамай, терма жамоа йиғинига чақирилмадим. Умид қиламанки, бир кун келиб шундай бўлади", - деди Симеоне.
27 ёшли Симеоне 2021/2022 йилги мавсумда “Верона” таркибида Италия чемпионатининг 35 та ўйинида 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Айни дамда аргентиналик футболчи "Наполи"да ижара асосида ўйнамоқда ва ҳозирча олти учрашувда иккита гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ