Шомуродов янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Ҳамюртимиз "Женоа"да қолади
- 10-июл 2021, 11:37
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бир неча ой аввал ўтган мавсум А Сериядаги охирги ўйинини ўтказган "Женоа" мана яна машғулотларга қайтди.
Генуяликлар ўз базасида янги мавсум тараддудини бошлади. Бош мураббий Давиде Баллардини лавозимида қоладиган бўлди. У жамоани янги мавсумга тайёрламоқда.
Шунингдек, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам камида ярим мавсум "Женоа" шарафини ҳимоя қилади. Ҳар ҳолда Генуя томондаги манбаларнинг билдиришича, раҳбарият шундай қарорга келган. Шомуродов 6 ой "Женоа" сафида тўп тепса унинг трансфери ошиши мумкин, деган қарорга келинган.
Айни пайтда терма жамоадаги ўйинларини якунлаган ва фақат клуб сафида ҳаракат қиладиган футболчилар Баллардини қўл остида шуғулланишни бошлади.



Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ