Шомуродов гол ва ассист қайд этган ўйини ҳақида гапирди
- 16-декабр 2025, 02:52
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир"нинг "Самсунспор" (2:1) устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Аввало, ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Биз ўз ўйин савиямизни юқори даражага кўтариб олдик. Агар 3 очкони қўлга киритишни истасак, айнан шу тарзда давом этишимиз керак. Жамоанинг бугунги ғалабасига ҳисса қўшганимдан жуда мамнунман", — деди Шомуродов.
Маълумот учун, ушбу беллашувда ҳужумчи ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та ассистни ёздириб қўйди. Айни пайтда Элдор Туркия Суперлигаси тўпурарлар рўйхатида 11 гол билан пешқадам ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ