Шлоттербекнинг орзуси — "Реал"!
- 3-апрел, 14:28
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиришни истамоқда.
Сўнгги кунларда маълум бўлишича, 26 ёшли немис футболчисининг "асаларилар" билан шартномани узайтириш бўйича музокаралари тўхтаб қолган. Шу сабаб унга даъвогар клублар ёзги трансфер ойнаси олдидан яна фаоллашиши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Шлоттербекнинг ўзи айнан "Реал"га ўтишни орзу қилмоқда ва "қироллик клуби"ни асосий вариант сифатида кўрмоқда.
Агар футболчи янги шартномага имзо чекмаса, "Боруссия" уни келаси ёзда тахминан 30 миллион евро атрофида сотишга мажбур бўлиши мумкин.
Transfermarkt экспертлари ҳозирда Нико Шлоттербекнинг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ