
"Шабаб Ал-Аҳли" БАА кубоги ярим финалига йўл олди, Ғаниевдан 2 та ассист
- 26-январ 2021, 20:18
- 0
- Футбол
Ҳозиргина Бирлашган Араб Амирликлари Қироли кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Хаур Факкан" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Голларга Да Круз, Эдуарду, Муҳаммад Жума, Алҳасми, Аҳмед муаллифлик қилди. Ушбу голларнинг иккитасига Азиз Ғаниев пас берди.
Шу тариқа, дубайликлар ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ