
Саиджамшид Жафаров ҳам қозоғистонлик боксчига финалда ютқазди. Ҳамюртимиз кумуш медаль ва 100 минг долларга эга чиқди
- 14-май 2023, 18:32
- Bekzod Isayev
- 1
- Бокс
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказилади.
-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилади. Жанг 18:00дан сўнг старт олади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилади.

Илк раунд Асланбек фойдасига - 5:0.
Иккинчи раундда Саиджамшиднинг устунлиги қайд этилди - 2:3.
Учинчи раундда ҳам Асланбекнинг қўли баланд келди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 қозоғистонлик боксчи фойдасига.
Шу тариқа, Саиджамшид Жафаров жаҳон чемпионатини кумуш медаль билан якунлади ва 100 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ